ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТИЛГА ҲУРМАТ-БУ ХАЛҚҚА ҲУРМАТ
03.04.2021

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди ва Республика Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Икки давлат ўртасида олиб борилган музокаралар оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва газеталар орқали ёритилди. Мамлакатлар ўртасидаги хамдўстлик алоқаларини ўрнатилиши, турли сохаларда фойдали ва самарали битмларни тузилганлиги борасидаги маълумотлардан бохабар бўлдикку, лекин ундаги алоҳида бир жихатга эътибор қаратмадик.

Сўнгги йилларда тилимиз тараққиётида ҳам муҳим қарорлар қабул қилиниб, оламшумул ўзгаришлар юз бермоқда. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўйи ошиб, турли даражадаги расмий учрашув ва музокаралар она тилимизда олиб борилмоқда. Ушбу масалани эса фақатгина уни туб моҳиятига етганларгина мухокама даражасига олиб чиқиб, давлат, миллат тақдирига бефарқ бўлмаган кишиларгина халққа буни етқазишда сабабчи бўлмоқдалар.

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов ана шундай кишилардан бири. Унинг яқинда ОАВлари ва интернет сайтлари орқали эълон қилинган “Ўзлик сари йўл” мақоласи фикримизга мисол бўла олади. Унда муаллиф Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ватан, миллат тақдирини, бу борадаги ўзининг амалий ҳаракатларини биргина тил - ўзбек тили орқали баён қилганини ёритган. Яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрия бош вазирининг расмий ташриф давомида “дипломатик протокол” лар бузилиб, ўзбек тилида қилган нутқини Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор, аждодларга ҳурмат рамзи эканлигини одамларга тушунтириб беришга ҳаракат қилган.

Аслида мақола бошида мафкура сўзи бежиз келтирилмаган. Мафкура - бу бир сўз билан айтганда фикрлар мажмуаси. Яъни муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлат манфаатлари, орзу-истак ва мақсад-муддаолари ифодаланган ғоявий-назарий қарашлар ва уларни амалга ошириш тизими. Ана шу тизим бевосита тил орқали амалга оширилади. Шундай экан, одамларда мафкура тушунчасини сингдиришни, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилишни, Ўзлик йўлидаги барча эзгу ишларни аввали Она тилимизга эҳтиромдан бошлаш керак. Ўз тилини асраб-авайлаган халқ ўзлигини ҳам асраб-авайлаган бўлади.

Сўнгги вақтларда жамиятимизда тилга эътибор кучаймоқда. Ҳар бир давлат идоралари ва хусусий секторлар фармон ва қонунларга кўра давлат тили-ўзбек тилида иш юритишни тўлиқ ташкиллаштириш, лотин ёзувига асосланган алифбо асосида хужжатларни юритиш борасида босқичма-босқич ишларни амалга оширмоқдалар.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, юқорида билдирган фикрларимнинг сабабчиси “Ўзлик сари йўл” мақоласида келтирилган долзарб масала ўзбек тилини - ўз тилимизни дунёга танитиш, ҳар қандай йиғилишлар, тадбирларда турли тилли одамлар орасида фахр - ифтихор билан сўзлашиш вақти келди. Зеро, муаллиф назарда тутмоқчи бўлган ҳар бир нарсани нозик жиҳатлари ҳамда туб моҳиятини англашимиз, мафкурадан аввал миллат тилини олий ўринга олиб чиқмоғимиз керак.

   

Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қутлимурат Сабиров

405
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна