ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МУХОКАМА ВА ТАҲЛИЛЛАР (“Аёллар дафтари”)
07.04.2021

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра жойларда ижроси таъминланаётган “Аёллар дафтари” ни ўрганиш бўйича ишлар янада жадаллашган. Бу борадаги кўрсаткичлар қандайлигини таҳлил қилиш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель куни Урганч тумани ҳокимлигида Хоразм вилояти штаб раҳбари, Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамберганов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва 9 бошқа масъул раҳбарлар иштирок этишди. Йиғилишда “Аёллар дафтари” га киритилган аёлларни иш билан таъминлаш, кредит ажратиш, касбга ўқитиш масалалари тегишли ташкилот раҳбарилари иштирокида танқидий таҳлил қилинди ва топшириқлар берилди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ Мевазор маҳалласида бўлиб, кредит олиш истагида бўлган аёллар билан суҳбатлашиб уларни турмуш даражаси атрофлича ўрганилди.

285
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна