Наврўзи олам муносабати билан Темир йўл Марказий клиник касалхонасининг жонкуяр ходимлари ўртасида “Паззанда аёл” кўрик танлови ўтказилди.
Унда бўлимларда хизмат кўрсатаётган хамширалардан ташкил топган 5 та гуруҳ мавзуга доир шартлар асосида беллашдилар. Ҳар бир гуруҳдаги иштирокчилар 5 баллик асосида бахорий салат тайёрлаб кўклам столини безатдилар. Комиссия аъзоларидан иборат шифокорлар эса ғолибларни аниқлашда таомларнинг мазасига ҳамда иштирокчиларнинг ташқи кўринишига катта аҳамият бердилар.
Шундай қилиб, ушбу кўрик-танловда 1-ўрин физиотерапия бўлими, 2-ўрин диогностика бўлими ва ниҳоят 3-ўрин жонлантириш бўлими хамширасига насиб қилди. Ғолиблар билан бирга иштирокчилар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.