Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Янгибозор туманида бўлиб, секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан учрашди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамберганов, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи М.Ваисов ва туман ҳокими Ў.Қурбоновлар иштирок этдилар.
Йиғилишда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш ҳамда кредит ажратиш бўйича сектор раҳбарлари маълумот бердилар. Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича кўсатмалар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Йиғилишдан сўнг мутасаддилар Наврўз маҳалласида ташкил қилинган 62 нафар хотин-қизлар иш билан банд бўлган “Янгибозор биллур текстил” кооперациясида бўлиб у ердаги кооперация фаолияти билан танишди.