ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

20 ДАН ЗИЁД ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
05.04.2021

Жорий йилнинг 2 апрель куни “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи ҳамда 2021-2023 йиллар учун тузиладиган жамоа шартномасини тасдиқлаш бўйича умумий йиғилиши (конфиренция) бўлиб ўтди. Унда Термиз минтақавий темир йўл унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмитасидан вакиллар хусусан, ташкилий ишлар мутахассиси К. Каримов, ҳуқуқий маслаҳатчиси Б. Ҳайиталиев ва меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи бош мутахассиси Р. Режаповлар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан “Шарғункўмир” АЖ раҳбари ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботи тингланди. Делегатлар 2018-2020 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

2021-2023 йиллар учун тузилган янги Жамоа шартномасига ижтимоий кафолатларни кучайтиришга оид йигирмадан зиёдроқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Конференция қатнашчилари ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, манфаатлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидладилар. Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномасида келтирилган тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Берилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

374
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна