Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларининг 2020 йилдаги ижроси ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномасини қабул қилишга бағишлаб, Тошкент МТУ рахбарияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика Кенгаши Мехнаткашларнинг ижтимоий – иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Ш. Юлдашев, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий қўмита тарибига кирувчи бошланғич касаба уюшма ташкилотлар раислари иштирок этди.
Узел бош мухандиси А. Бахадиров томонидан 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятлари ижросини таъминлаш юзасидан йиғилишда қатнашчиларига ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди. Корхона рахбарлари ҳамда касаба уюшма ташкилотлари раислари сўзга чиқиб, корхона, ташкилотларда ишчиларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий – ҳимоя масалалари борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.
Тошкент минтақавий темир йўл узели рахбарияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартнома лойихаси мухокама қилиниб, бир овоздан маққулланди.
Худди шундай йиғилиш Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси маъмурияти билан Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ўртасида ҳам бўлиб ўтди.
Йиғилишида 49 нафар сайланган делегатларни 41 нафари ва таклиф этилганлар қатнашди. 2021-2023 йилларга қабул қилинадиган жамоа шартномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси меҳнатни муҳофаза қилиш бош мутахассиси И.Худаёров таништирди. Шундан сўнг Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси иқтисодий ва прогнозлаш бўлими бошлиғи И. Нортожиев, Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси хотин-қизлар кенгаши раиси М.Т.Саидова ва Қарши алоқа ва ишорат муассасаси муҳандис-метрологи М.Ж.Холмуродовлар сўзга чиқдилар.