ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИР ЙЎЛ МАЛИКАСИ - 2021
13.04.2021

“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар Кенгаши томонидан “Темир йўл маликаси-2021” кўрик – танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда корхонанинг 6 нафар фаол қизлари танлаб олиниб, 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Кўрик-танлов давомида иштирокчилар паззандачилик бўйича ҳам ўз махоратларини намоён қилдилар.

Хакамлар хайъати кузатишларидан келиб чиқиб, кўрик танлов ғолибларини қуйидагича аниқладилар. Унга кўра, 3-ўрин бухгалтерия бўлими ходими – Розиқова Дилноза Розиқ қизига, 2-ўрин электр машиналар цехи ходими – Пулатова Юлдуз Баходировнага ва ниҳоят 1-ўрин корхона тайёр махсулотларни сотиш бўлими ходими Жўраева Гулмирага насиб қилди ва у танловнинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Танлов сўнгида иштирокчилар корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

257
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна