ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МИНИ-ФУТБОЛ
14.04.2021

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфида бўлган корхона ва ташкилотларнинг ҳудудлараро ғолиб-совриндор жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда 9 та жамоа Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг кўчма кубоги учун майдонга чиқдилар. Қизиқарли учрашувлар натижасига кўра 1-ўринни Бухоро электр билан таъминлаш корхонасига қарашли Навоий туман электр тармоқлари жамоаси, 2- ўринни Бухоро йўл хизмат устахоналари ва 3-ўринни 17- сон йўл машиналар станцияси жамоалари эгаллашди. Ғолиблар Бухоро МТУ УК ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар.

359
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна