ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЯНГИБОЗОР БИЛЛУР ТЕКСТИЛЬ” КОРХОНАСИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ВА “ЁШЛАР ДАФТАРИ” ДА ҚАЙД ЭТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
20.04.2021

Хоразм вилоятида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммолари ишчи гуруҳи ва масъулларнинг кўмаги билан ижобий ҳал этилмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари рўйхатдаги аёллар билан учрашиб, яшаш шароити ва муаммолари билан атрофлича танишиб, амалий ёрдам кўрсатишяпти.

Масалан, Хонқа тумани «Мангулик» маҳалласидан тадбиркорлик қилиш истагини билдирган Дилдора Собировага новвойлик қилиши учун 9 миллион 947 минг сўм кредит ажратилди. «Паҳлавонлар» маҳалласидан Рисолат Сувоновага сурункали буйрак етишмовчилигидан даволаниши учун ордер берилди.
Бу каби мисолларни кўп­лаб келтириш мумкин. Умуман олганда, Хоразм вилояти бўйича 52 минг 17 нафар аёл рўйхатга тушган. Бугунги кунга келиб уларнинг 35 минг 884 нафари, яъни 69 фоизига кўмаклашилди.
Белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан жойларга масъуллар билан ташриф буюраётган вилоят штаби раҳбари Қутлимурот Собиров Янгибозор туманида ҳам бўлди. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш ҳамда кредит ажратиш бўйича сектор раҳбарларининг маълумоти тинг­ланиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Йиғилишдан сўнг мутасаддилар Янгибозор тумани «Наврўз» МФЙ ҳудудида жойлашган «Янгибозор биллур текстиль» корхонасига бориб, у ердаги кооперация фаолияти билан танишишди. Аввал «Пахта саноати» АЖга қарашли бўлган ушбу иншоотнинг айрим сабабларга кўра фаолияти тўхтаб, бўш турган бино масъул ташкилотлар ёрдамида тадбиркорга берилган эди. Тикувчилик цехига айлантирилган бинода бугунги кунда кооперация раҳбари Шарофат Ражапова «Аёллар дафтари»даги 63 нафар, «Ёшлар дафтари»даги 25 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлади. Кооперацияда кўрпа, ёстиқ, пайпоқ, чойшаб, кўйлак, спорт формалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, уларни Россия Федерацияси ва Покистонга экспорт қилиш режалаштирилган.
Қулайлик ва шароит яратиш мақсадида ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун кооперацияда боғча ташкил қилинган.

                           

  Ғуломбой СОБИРОВ

 ("Ishonch" газетасининг 2021 йил 20 апрель кунги 53 - сони)



292
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна