“Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси Касаба уюшма қўмитаси 2021 йилнинг 15-18 апрель кунлари “Темир йўл касаба сервис” маъсулияти чекланган жамияти томонидан қадимий Хива шаҳрига саёҳат уюштирди.
Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг Қарши ва Термиз отрядларида меҳнат қилиб келаётган 50 нафар фаол ишчи – ходимлар шаҳарнинг машхур жойларига саёҳат қилдилар.
Хусусан, Хива шаҳрининг Қадимги Хоразм тарихи музейи, Қўҳна арк саройи, Оқ шайх бобо тепалиги, Мухаммад Раҳимхон, Мухаммад Аминхон, Хожа Бердибой ва Шерғозихон мадрасалари ва Калта Минор минорасида бўлдилар. Паҳлавон Маҳмуд ва Саид Аловуддин мақбаралари ҳамда Ислом Хўжа мажмуасини зиёрат қилиб, Тош ҳовли саройи, Адабиёт ва Хоразм тарихи музейи, Хоразм хунармандчилиги, Хоразм ёғоч ўймакорлиги музейларига ташриф буюрдилар.