Жорий йилнинг 9-11 апрель кунлари мамлакатимизда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” - ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга оширишда фаол иштирок этиш, юртдошларимизни буюк алломаларимизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш, уларнинг ибратли ҳаётини ўрганиш, муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштириш, мароқли ва фойдали дам олишларини ташкил этиш мақсадида Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели ва тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган жами 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар учун юртимизнинг қадимий шаҳри Самаркандга саёҳат ташкил этилди.
Улар Самарқанд шаҳрининг Гўри Амир мақбараси, “Шохи-Зинда” мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони, Ҳазрати Хизр масжиди ҳамда Биринчи Президетимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди.
Сайёхлар бундай ноёб меъморий обидаларни кўриб буюк аждодларимиз ақлу заковатига тасаннолар айтишди.