ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЗАВОДНИНГ ФАХРИЙ ИШЧИСИ” УНВОНИ
23.04.2021

2021 йил “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасини ташкил топганлигига 120 йил тўлди. Шу муносабат билан Темир йўл соҳасида хусусан, корхонада узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, ишда ютуқларга эришган, ташаббускор 30 нафар ишчи-ходимларнинг ҳар бири Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан пул мукофоти билан тақдирландилар.

 

Бундан ташқари 20 йиллик аёллар, 25 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган эркаклар, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, ўз тажрибасини ёш авлодга сидқидилдан ўргатишдаги саъий - ҳаракати учун корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг 9 март 2021 йилдаги 596 К сонли буйруғига асосан, корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонанинг 18 нафар ишчи-ходимларига “Заводнинг Фахрий Ишчиси” унвони ва эсдалик совғалари топширилди. Корхонанинг ана шундай нуфузли унвонини олган ҳақиқий меҳнаткаш ва фидокор ишчиларнинг умумий сони охирги 7 йил мобайнида 76 нафарга етди.


381
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна