Жорий йилнинг 23 апрель куни Республика ишчи гуруҳи штаби раҳбари Қутлимурод Сабиров туман сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзолари билан “Аёллар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижасини ўрганиш бўйича Хива туманига ташриф буюрди. Улар “Париша” ва “Полосултон” маҳаллаларида бўлиб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизлар хонадонларида бўлишди. Хусусан, “Париша” маҳалласида яшовчи Матпанаева Садоқатга 6 млн сўм кредит расмийлаштирилиб, иссиқхона қуриб берилиши билан бирга хомийлар томонидан 50 та жўжа берилиди.
“Полосултон” маҳалласидаги Жуманиязова Орзигулга нон ва турли хилдаги қандолат махсулотларини пишириб тадбиркорлик қилиши учун 30 млн сўм кредит ажратилди. Суҳбат давомида аёллар масъулларга яратилаётган қулайликлар учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Худди шу куни Урганч тумани ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин–қизлар ва ижтимоий–маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар.
Йиғилишни Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмонов олиб борди. Унда вилоят ҳокими томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш борасида, айниқса хотин-қизларнинг мамлакатимз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ижтимоий ёрдамга муҳтож аёллар билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар қисқача таҳлил қилинди.
Жойларда “Аёллар дафтари”да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан маъсул ходимларнинг ахбороти тингланилди. Ютуқларни эътироф қилиш эмас, балки ечимини кутаётган муаммолар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида танқидий ёндошиб, ишларнинг самарадорлиги таъминлаш кераклиги алоҳида билдириб ўтилди.