ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

РАҲБАР ВА ЁШЛАР
27.04.2021

2021 йилнинг 27 апрель куни Термиз минтақавий темир йўл узелида раҳбар билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда Термиз минтақавий темир йўл узели бош мухандиси Т.Хамраев, ходимлар бўлими бошлиғи О.Тўраев, касаба уюшма худудий қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси К.Каримов шунингдек узел корхона ва ташкилотлари ходимлар бўлими, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, ёшлар етакчилари ҳамда бир гурух фаол ёш мутахассислар иштирок этишди. Йиғилишда раҳбар томонидан ёш мутахассисларнинг илмий салоҳиятини ошириш, ахборот коммуникацияларини жадаллаштириш, яъни янги иноавацияларни кўпайтириш каби масалаларида очиқ мулоқат олиб борилди. К.Каримов касаба уюшмаси томонидан корхона ва ташкилотларда ёшларга яратилаётган шарт-шароитларнинг Жамоа шартномаси ва Тармоқ келишувидаги бўлимлари тўғрисида гапириб ўтди. Йиғилиш якунида саволларга тўлиқ жавоблар берилиб, ёшларнинг фаоллигини янада ошириш масаласида келгуси режалар тузиб олинди.

275
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна