ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

АЁЛЛАР БАХТЛИ БЎЛСА, МАМЛАКАТ БАХТЛИ БЎЛАДИ!
28.04.2021

Хоразм вилоятидаги “Аёллар дафтари” га киритилган ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижаларини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи штаби раҳбари Қутлимурод Сабиров Хонка туманида бўлди.
Ташрифи давомида тумандаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашиб у ердаги шароит ва жараён билан танишди.

 

Жорий йилнинг ўтган даври давомида касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан 126 нафар “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин - қизлар турли йўналишларда касбга ўқитилган. Шунингдек, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 70 нафар хотин-қизлар жамоатчилик ишларига жалб қилган бўлса, 835 нафари фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилиб, даромад манъбаи билан таъминланди. Рамазон ойи муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хонқа туман бўлинмаси хузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 5 нафар хотин -қизларга тикув машиналари ҳадя қилиниб бандлиги таъминланди.  
Бундан ташқари, 7 нафар ҳотин - қизларга субсидия асосида иссиқхоналар ҳам қуриб, эрта пишар қулпинай, помидор, бодринг ва исмалоқ етиштиришнинг сирини ўргатиш бўйича тавфсиялар берилди.
“Баркамоллик” маҳалласида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари” га киритилган кўп вақтдан бери ишсизликда қийналиб келаётган Хуршида Худайқуловани бугунга келиб мурожаати ижоби ҳал қилинди. Унга банкдан 27 миллион сўм кредит ажратилиб, тикув дастгоҳлари келтириб берилди. Бундан миннатдор бўлган Хуршида опа аллақачон 4 нафар шогирдларни ёнига олиб, тикувчиликнинг сир-асрорларини ўргата бошлади. 


439
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна