ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЕТТИ ПИР” ГА ЗИЁРАТ
03.05.2021

Бухорога дунё халқлари эътиборининг кучайиб бораётгани бу қадимий маконда туризм индустриясини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигидан далолат беради.
Инсоният тамаддуни бешикларидан бўлмиш Бухоро заминида не-не буюк алломалар, диний ва дунёвий илм эгалари яшаб, ижод қилиб келишган, улар мангу қўним топган масканлар янада обод этилиб, бу жойларда зиёратчилар учун зарур шароитлар яратилди. Етти пир - Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари нафақат юртдошларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар ҳисобланади.

 

Жумладан, жорий йилнинг 1 май санасида Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан узелда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини суриб юрган 45 нафар пенсионерлар учун, Бухоро вилояти бўйлаб “Етти пир” зиёрат туризми уюштирилди. Муқаддас Рамазон ойида ташриф буюрган пенсионерлар уларга қаратилган эътибор ва яратилган шароитлардан дуога қўл очиб мажмуани обод қилган инсонлар ва ташкилотчиларга эзгу тилакларни билдирдилар.

413
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна