ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

9 МАЙ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
07.05.2021

Барчангизни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва шахсан ўз номимдан  9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан чин дилдан табриклайман.
Темирйўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатларингиз, касаба уюшмалар тизимини такомиллаштириш, уларнинг меҳнат жамоаларида тутган ўрни, мавқеи ва жамиятдаги нуфузини ошириш, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш, шу орқали меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнатга доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашдаги намунали ишларингиз, соҳага малакали кадрларни тайёрлаш, танлаш, жой-жойига қўйиш, ёш мутахассисларни тарбиялаш борасидаги салмоқли хизматларингиз ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштирокингизни юқори қадрлаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни яна бир бор чин қалбимиздан ушбу байрам билан табриклаб, мамлакатимиз тараққиёти, Она – юртимизнинг ёрқин келажаги ва равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги шижоатли меҳнатларингизни қадрлаб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, узоқ умр тилайман.

Сизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,

Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба
уюшмаси Республика Кенгаши раиси  
                Қ.Сабиров

 

277
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна