“Тошкент механика заводи” АЖ ёшлар етакчиси ва касаба уюшма қўмитаси хамкорлигида корхона ёшларига 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Ғалаба боғи” га саёҳат уюштирилди. Улар мажмуанинг 12 та ҳудудидаги уруш ва унинг оқибатлари, уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар билан танишдилар. “Кўз ёши” мажмуасидаги лавҳа ва экспонатлар воситасида урушнинг аянчли манзарасига гувоҳ бўлдилар. “Шон-шараф” давлат музейининг юқори қисмида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 301 нафар қаҳрамонларимиз шарафига экилган дарахтлар бўйлаб кезиб, “Мангу жасорат” деб номланган мажмуадаги афсонавий ўзбек генерали Собир Раҳимов ва ўзбекистонлик ботир жангчиларни хотирладилар.
Ушбу саёҳат ёшларга бугунги тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъматлиги, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги ҳамда ватан сарҳадларини қўриқлаш шарафли ва машаққатли вазифа эканини англатди.