Ўтмиш хотираларимиз қанчалик аянчли бўлмасин уни эслаш ва қадрлаш, Ватанни севадиган ҳамда унинг муқаддас тупроғини кўзига суртадиган ҳар бир инсоннинг бурчи ва вазифасидир. Она Ватан учун жонини фидо қилган ватандошларнинг кўрсатган жасоратларини, ўчмас сиймоларини келажак авлод кўз ўнгида акс эттириш ёшлар руҳиятида ватанпарварлик туйғусини сингдириш билан бирга уларни Ватан учун жасорат кўрсатишга тайёр матонатли, жасур, мард инсонлар қилиб тарбиялашдир.
“Toшкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи“ AЖ да ҳам 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Афғон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийларини ватан тинчлиги йўлида кўрсатган фидоийликлари, жасоратларини муносиб тақдирлаш мақсадида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда уруш қатнашчилари ташаккурномалар ҳамда совғалар билан тақдирландилар. Жонли ижрода куйланган ўша давр руҳиятини акс эттирувчи қўшиқларга фахрийларнинг жўр бўлишлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.
Бундан ташқари байрамга атаб ишчи - ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ҳам ўтказилиб, шахмат, шашка, стол тенниси, армрейслинг, дартц бўйича ўзаро беллашдилар. Совриндорларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари такдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғояси ва ташаббуси билан Ўзбекистон халқининг II жаҳон урушида кўрсатган беқиёс жасоратини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига қилинган саёҳат ватанимиз фидоийларини жуда қувонтирди.
Тарихий таълим ва тарбия, ғурур ва ифтихор мактабига айланган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидаги саёҳат мобайнида қатнашчилар ўлкамизни қаҳрамонона ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошларимизни хотирлаб, бугунги ёруғ кунларимизга шукрона келтирдилар.
Юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар ўз ифодасини топгани ёш авлодга ғурур ва ифтихор, орамиздаги инсонларга эса ҳурмат ва эътиборнинг чексизлигини ифода этади.