ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МУСАФФО ОСМОНИМИЗ САБАБЧИЛАРИ ЙЎҚЛАНДИ
10.05.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сонли қарори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитанинг 2021 йил 22 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлашда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида” ги 2-51“с” сонли қарори ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитанинг 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича касаба уюшмалари иштирокини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори темирйўл тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда маълумот ва ижро учун қабул қилинди. Хусусан, ушбу қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК рахбарияти Касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда корхонанинг собиқ 14 нафар ишчи ходимларига 5 млн сўмдан пул мукофоти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етқазиб берилди. Улардан 4 нафар иккинчи жаҳон уруши фронт ортида меҳнат қилган Бабиченко Мария Михайловна, Папова Евгения Алексеевна, Полванов Халлы ҳамда Сабитова Нагималар ҳам бор. Бундан ташқари байрам муносабати билан Афғон уруши қатнашчилари ҳам эътибордан четда қолмадилар.

“Тошкент механика заводи” АЖ корхонаси рўйхатидаги 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган Федин Федор Степанович, Фролов Михаил Федоровичлар ҳолидан хабар олиниб уларга 10 миллион сўмдан, 12 нафар фронт орти меҳнат фахрийларига эса 5 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти корхона раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси номидан самимий табриклар билан етқазилди. Шунингдек, ҳозирги кунда меҳнат қилаётган 9 нафар Афғон уруши қатнашчиларига 500 минг сўмдан пул берилиб, байрамона кайфият улашилди.

 

348
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна