ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК - ИНСОНИЙ БУРЧ
08.05.2021

Бухоро минтақавий темир узели унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда алоҳида эътиборга олинган 2 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва 5 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олдилар. Бухоро МТУ УК бошлиғи А.Эргашев, касакба уюшма Ҳудудий қўмита раиси М.Джумаев, Бухоро транспорт прокуратураси ходими М.Ярашев, Ҳудудий қўмитаси раисининг ўринбосари Д.Маматқулов ва бошқа мутасадди ходимлар Улуғ Ватан уруши иштирокчилари Кудинова Евгения Никитична ва Токарев Григорий Артёмовичлар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳар бирига корхона томонидан 10 миллион сўм, касаба уюшма қўмитасидан 500 юз минг сўм миқдорида пул ва қимматбахо совғалар тақдим қилинди. 

5 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари раҳбарият томонидан 5 миллион сўм миқдорида пул ва касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилдилар.
Шунингдек, 38 нафар Афғон уруши ва 4 нафар Чернобль аварияси иштирокчилари ҳам совғадан бебехра қолмадилар.

Бундан ташқари меҳнат жамоаларида меҳнат фронти ва меҳнат фаҳрийлари иштирокида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.”
Хотира ва Қадрлаш куни Рўза – рамазон ойига тўғри келганлиги муносабати билан 33 нафар боқувчисини йўқотган оилалар ва 37 нафар оилавий шароити оғир ишчи-ходимларга озиқ овқат тўпламлари тарқатилди.

399
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна