Муҳтарам ватандошлар! Сизларни, барча мўмин-мусулмонларни, эзгулик ва саховат, меҳр-оқибат, айёми бўлмиш– муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.
Эҳтиёжманд кишиларга кўмак бериш, қийналган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, бемор кишилар ҳолидан хабар олиш, қарияларни йўқлаш каби фазилатлар ушбу байрамда яна ҳам чуқур маъно-мазмун касб этади.
Президентимиз томонидан бугунги кунда ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини асраш, тарғиб этиш бўйича кўп ишлар қилинаётгани эса барчамизга яхши маълум. Хадисшунос алломаларимизнинг марказларини таъмирланиши, уларнинг илмий ишларини бутун дунёга тарғиб қилишга катта аҳамият берилмоқда. Юртдошларимиз учун барча шароитларга эга бўлган масжидларнинг сони эса кундан-кунга ортиб бормоқда.
Ана шундай гўзал мажмуаларда муборак ойда қилинган дуоларингиз ижобат бўлсин. Ватанимиз тинч, хонадонингиздан файзу барака аримасин, соғлик-саломатлик Сизларни тарк этмасин.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қ.Сабиров