Республика Кенгаши топшириғига кўра “Temiryo'l Kasaba Servis” МЧЖ билан хамкорликда Касаба уюшма қўмиталари томонидан ишчи-ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган саёҳатда “Қуюв – механика заводи” шўъба корхонасидан 40 нафарга яқин, “Темирйўлёнилғитаъмин” Бошқармасининг 36 нафар ходимлари ва нафақадаги темирйўлчилари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида бўлишди.
Улар аввало, Урганч шаҳрини диққатга сазовор жойларини томоша қилиб, Хоразм империясининг сўнгги хукмдори, буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини зиёрат қилишди. Шундан сўнг Хива шаҳрига йўл олишди. Дастлаб “Ичан Қалъа” ноёб меъморий ёдгорлик мажмуасига боришди. Улар у ердаги Хоразм халқ меъморчилигининг буюк намунаси бўлган ёдгорлик обидаларидан “Қадимги Хоразм” музейи, “Кўхна Арк” саройи, “Оқ шайх бобо” тепалиги, “Хон қозихонаси” интеръери, “Ислом Хўжа” минораси, “Жума масжид” Хоразм ёғоч ўймакорлиги музейи, “Хоразм табиати” музейи, “Абдуллахон” мадрасаси, “Хоразм ҳунармандчилиги” музейи, “Тош ховли” саройи, Озод ва обод ватан экспозициясини томоша қилишди.
Ўзбек халқининг ана шундай бой мероси билан танишган саёхатчилар “Temiryo'l Kasaba Servis” МЧЖ ва Касаба уюшма қўмитасига чексиз миннатдорчиликларини изхор этишди.