ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

СПОРТ ВА ХОРДИҚ
18.05.2021

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси томонидан ишчи – ходимларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳам руҳан, ҳам жисмонан чиниқтириш мақсадида қатор ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан жойлардаги филиалларнинг ишчи-ходимларига саёхат ҳамда мусобақа ташкил қилинди. 

14 май куни Тошкент бўйлаб уюштирилган саёхат давомида Қўнғирот, Сурхондарё, Қарши, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Самарқанд филиалларидан келган ишчи-ходимлари биринчи президентимиз И.А.Каримов мажмуаси ва у ерда ташкил қилинган музейга ташриф буюрдилар.

Шундан сўнг “Хўжакент” дам олиш масканига йўл олинди. У ерда 2 кунлик дам олиш билан бирга 16 та гуруҳ иштирокида “Мини футбол” мусобақаси ўтказилди. Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Бухоро филиали, 2-ўринни “Темирйўлйўловчи-Сервис” корхонаси ва 3-ўринни Оролбўйи филиали эгаллади. Ғолиблар ва иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.


405
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна