Жорий йилнинг 22 май куни “Тошкент механика заводи” АЖ касаба уюшма кўмитаси томонидан корхона ходимлари учун Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Катта қуёш сандони” лабораторияси ва Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Кумушкон қишлоғидаги зиёратгоҳларга саёхат ташкил этилди. Улар аввал “Катта қуёш сандони” лабораторияси билан танишиб қизиқарли маълумотлардан бохабар бўлдилар.
Кумушкон қишлоғига қилинган зиёрат давомида саёхатчилар ўртасида спортнинг дартц тури бўйича мусобақа ҳам ташкил этилиб, ғолиблар ўша ернинг ўзида диплом ва пул мукофоти билан такдирландилар.