1 - июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Кўприкқурилиш” трести УК рахбарияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси биргаликда корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи - ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбирини ташкил қилди.
“Дунё болалар нигоҳида” деб номланган ушбу тадбирда болажонларни вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида турли ҳилдаги уйин ва мусобақалар уюштирилди, байрам дастурхони ёзилди. Жажжи нигоҳлардаги мамнунлик кайфиятини кўрган катталар ҳам уларга қўшилиб бир зум бўлсада болалик чоғларига қайтишди. “Дунёда боланинг кулгусидан ёқимли овоз йўқ. Бугунги тадбирдан нафақат болажонлар балки биз катталар ҳам ўзимизни меҳнатимиздан завқландик. Темирйўлчиларнинг фарзандларида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида савол - жавоблар ташкил қилдик. Энг муҳими болажонларнинг қувончларига озгина бўлса ҳам хисса қўшдик”, - дейди тадбирнинг бош ташкилотчиси, “Кўприкқурилиш” трести УК Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Байрам Абдуллаев. Расм чизиш, ким-эпчил-у, ким чаққон мусобақаси ва савол-жавоб шартларида ўзининг чаққонлиги ва билимдонлигини намоён қилган болажонларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда китоблар тақдим этилди.