ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ҚЎРИҚЛАШ БОРШҚАРМАСИ БУХОРО ВА САМАРҚАНДДА
26.05.2021

Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ишчи-ходимларни маданий хордиқ чиқаришлари ва уларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор амалий ишларни олиб бормоқда. Хусусан, корхона билан биргаликда Бухоро шаҳрида Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси биринчилиги учун ўт ўчириш бўйича амалий спорт мусобақси ўтказилди. 

Мусобақада бошқарманинг ўт ўчириш командалари иштрок этди. Унда иштирокчилар фавқулотда вазият ҳолатида зудлик билан ўтни ўчириб, қай даражада чаққонлик билан ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатдилар. Ушбу қизиқарли мусобақада Қамчиқ харбийлаштирилган қўриқлаш отряди биринчи, Тошкент харбийлаштирилган қўриқлаш отряди иккинчи ва Бухоро харбийлаштирилган қўриқлаш отряди учинчи ўринни эгалладилар. 


Шунингдек мусобақа қатнашчилари Бухоронинг энг қадимий тарихий обидалари ва зиёратгоҳларига ташриф буюриб катта таассуротларга эга бўлдилар.


“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 21-23 май кунлари “Temiryo'l Kasaba Servis” маъсулияти чекланган жамияти томонидан қадимий Самарқанд шаҳрига уюштирилган саёҳат Қўнғирот отрядининг 50 нафар фаол ишчи-ходимлари учун бўлди. Улар Самарқанднинг энг гўзал масканларида бўлиб маънавий ҳамда маданий хордиқ чиқариб қайтдилар.

433
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна