ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАТТАЛАР ҲУРМАТДА, КИЧИКЛАР ИЗЗАТДА
31.05.2021

Маълумки, айни пайтда Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи, Амударё устидан ўтадиган янги темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўприги қурилиши “Кўприкқурилиш” трести” унитар корхонаси ҳамда унинг тасарруфидаги отрядлар жамоаси томонидан барпо этилмоқда.
2021 йил 29 май куни “Кўприкқурилиш” трести” унитар корхонаси бирлашган касаба уюшма қўмитаси раҳбарияти ташаббуси билан 14-кўприкқурилиш отряди ишчи-ходимлари яшаш ҳудудида “Кексаларни қадрлаган халқ хор бўламас” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда 14-кўприкқурилиш отрядида кўп йиллар ишлаб, нафақага чиққан 20 нафар нуроний ва корхона ишчи-ходимлари таклиф этилди. Улар учун ош дастурхони ёзилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва траснспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров, “Кўприкқурилиш” трести” унитар корхонаси бирланган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Абдуллаев ҳамда 14-кўприкқурилиш отряди раҳбари А.Ибадуллаевлар нуронийларни табриклаб, совға-саломларни топширишди.

Шунингдек, 1 – июнь Халқаро болаларни ҳимоя килиш куни муносабати билан Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда Хоразм Темир йўл қурилиш отряди билан биргаликда корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи - ходимларнинг фарзандларида китобга бўлган мухаббатни ошириш мақсадида болажонлар учун ҳам байрам тадбири ўтказилди. Унда болажонлар ўз истаклари ва махоратларига кўра турли мавзуда расмлар чизиш билан бирга иқтидорларини намоён қилдилар. Барча иштирокчи болажонларга ташкилотчилар томонидан ширинликлар ва китоблар совға қилинди.

 

 

389
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна