ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ДАМ ОЛИШ МАВСУМИГА КЎРИЛГАН ҲОЗИРЛИК КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ: ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ШАЙ.
14.06.2021

Жорий йил “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг корхона ва ташкилотларига қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёзги дам олиш мавсумига жуда катта тайёргарлик кўрилди. Бугун мавсум олди амалга оширилган ишларни кўздан кечириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Тошкент МТУ” УК, "Ўзтемирйўлмаштаъмир" УК ҳамкорлигида “Қибрай”, “Янги авлод”, “Бурчи-Мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳларига назорат сафари уюштирилди.

 Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори М.Ходжаев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров бошчилигидаги назорат сафари иштирокчилари дастлаб “Тошкент МТУ” УКга қарашли “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлдилар. Маълумотларга кўра ёзги дам олиш мавсумида ушбу масканда 4 навбатда болалар дам олдирилиши кўзда тутилган. Ҳар навбатда қарийб 500 нафарга яқин ўғил қиз мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун ҳозирлик кўрилган. Жорий йилда узелга қарашли оромгоҳларда фаолият олиб борадиган тарбиячилар, ишчи ходимлар ҳамда дам оладиган болалар учун алоҳида кийимлар берилиши мўлжалланган. Бугун ушбу кийимлар кўргазма тариқасида сафар иштирокчиларига намойиш қилинди.ромгоҳ ҳудудида амалга оширилган ободончилик ишлари, шунингдек, болалар ётоқхоналари, ошхона, кутубхона, маънавият, тиббиёт хоналари, спорт майдончалари, чўмилиш ҳавзаси, ёзги амфитеатр, буларнинг барчаси сафар иштирокчилари томонидан кўздан кечирилди.

Шундан сўнг Тошкент вилоятининг сўлим гўшасида жойлашган, Узелга қарашли “Янги авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳига ташриф буюрилди. Улар ушбу масканда ҳар навбатда 200 нафар ўғил қиз дам олиб, саломатликларини тиклаб олиш учун барча шарт-шароитлар яратилганига гувоҳ бўлдилар. 
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК га қарашли “Бурчи-Мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам мавсумга пухта ҳозирлик кўрилган. Бу ерда ҳар навбатда қарийб 300 нафарга яқин болажонлар ҳордиқ чиқариб, саломатликларини тиклашлари мумкин. 
Назорат сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси томонидан барча оромгоҳларда энг аввало болажонларимизга мароқли ҳордиқ чиқариб, саломатликларини тиклаб олишларига, айниқса, пандемия даврида санитария гигиена қоидаларига риоя қилинишига, бундан ташқари ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги борасида масъул ходимларга топшириқлар берилди. 

393
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна