ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЭНГ ЯХШИ БИЛИМДОН ХАМШИРА
11.06.2021

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси Ўзбекистоннинг кўзга кўринган, айни вақтда замонавий технологик жиҳозлар билан таъминланган, кўп тармоқли даволаш-профилактика марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда хақиқий ўз касбини фидойилари, юқори малакали шифокорлар, ғамхўр ва самимий хамширалар беморларни шифо топишлари учун сидқидилдан фаолият олиб бормоқдалар. Аҳил ва бирдамликда кечаю - кундуз меҳнат қилаётган жонкуярлар бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари учун касалхона касаба уюшма қўмитаси томонидан турли кўрик - танловлар ташкил қилиниб келмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 5 нафар ҳар томонлама наъмуна бўла олган хамширалар ўртасида ўтказилди. Ушбу “Энг яхши билимдон хамшира” номли кўрик-танлови таништирув, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, сохага яъни медицинага оид бўлган саволларга тезкорлик ва аниқлик асосида жавоб бериш шартлари асосида тузилган бўлиб, шифохонанинг турли бўлимларида меҳнат қилаётган олий тоифали шифокорлардан тузилган комиссия аъзолари томонидан хаққоний баҳоланиб борилди.


Терапия бўлимидан Нарменова Лаззат, неврология бўлимидан иштирок этган Вохидова Мунисаларнинг эпчиллигию-чаққонлигига қарамасдан, 1-ўринга хирургия бўлими хамшираси Кучкарова Дилдора лойиқ деб топилди. 2-ўрин-физиотерапия бўлимидан Каримова Камолотга насиб қилди. 3-ўрин жонлантириш бўлими хамшираси Эркинова Маликага берилди.


“Бугунги кўрик танловда иштирок этган хамширалар ҳар тамонлама чаққон, чуқур билимга эга ўз ишини устаси эканликларини намоён қилишларига қарамай, биз энг яхши билимдон хамшираларни аниқлашимиз керак эди. Шу сабабли комиссия аъзолари узоқ ўйланиб ғолибларни эълон қилдилар. Юқори ўринларга сазовор бўлган хамширалар Марказий клиника шифохонасининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар, шунингдек 5 нафар иштирокчиларнинг барчасига касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари тақдим қилинди. Шифохона касаба уюшма қўмитасининг эндиги режаси шифокору, ишчи- ходимлар учун Ўзбекистон бўйлаб туризм саёхатини уюштириш”,-дейди тадбир ташкилотчиси, Марказий клиник касалхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Юлдуз Хошимова.

388
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна