ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ КЎРИК – ТАНЛОВИ
03.06.2021

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш кўрик-танлов” ининг 1- босқичи якунланди.
Ушбу танлов ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар, меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган ёш мутахассислар ўртасида ташкил этилди.
Бунда “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ва Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги корхона, ташкилотлар ва муассасалар иштирок этди.
Танловда “Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхона” йўналишида 1-ўрин Бухоро алоқа ва ишорат масофаси корхонаси меҳнат мухофазаси мухандиси Ф. Рахимовга насиб этди. 2-ўринни Бухоро темир йўл масофаси корхонаси Меҳнат мухофазаси мухандиси Н. Қосимова эгаллади. 3-ўриндан Қоравулбозор бекати корхонаси меҳнат мухофазаси мухандиси  Ў. Олимов жой олди.
“Энг яхши натижаларга эришган бошланғич Касаба уюшма ташкилоти бўйича эса 1-ўринга Бухоро алоқа ва ишорат масофаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти сазовор бўлди, 2-ўрин Бухоро минтақавий темир йўл узели шахсий бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб этди, 3-ўринни Учқудуқ темир йўл масофаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари эгаллашди.
Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис йўналишида Бухоро электро-энергия билан таъминлаш масофаси корхонаси меҳнат мухофазаси мухандиси С.Давронов қўлга киритди.
Ғолиблар “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

398
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна