Болаларга қувонч улашишнинг завқи бўлакча. Айниқса, мурғак қалбида меҳр-мухаббатга, ғамхўрликка умидвор бўлса, бундай болаларнинг кўзида шодлик учқунларини кўриш кишига ўзгача хузур баҳш этади, шу муносабат билан Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Худудий қўмитаси ҳамда бошланғич қўмиталар томонидан 1- июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида туркум тадбирлар ўтказилди, жумладан;
Қўқондаги бирлашган темир йўл шифохонасидаги болажонлар ҳолидан хабар олиниб, касаба уюшма қўмиталари томонидан шифохонанинг болалар бўлимининг ўйин хонасига ўйинчоқлар тақдим этилди.
Ногиронлиги бўлган алоҳида меҳр-эътиборга мухтож бўлган 7 нафар болажонларга велосипед ва турли совғалар хадия қилинди. 6 нафар кўп болали оилаларга озиқ-овқат махсулотлари манзилли ёрдам сифатида етказиб берилди, 14 нафар ижтимоий кўмакка мухтож ва кўп болали ишчи-ходимларга моддий ёрдам берилди. Доимий равишда ўтказиб келинадиган мана шундай тадбирлар болажонлар учун чинакам байрамга айланди. Муҳими бу болалар хеч қачон меҳрдан, эътибордан четда қолмасликларини хис қилдилар.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий клиник касалхонаси шифокорларининг болажонлари ҳам эрта тонгдан куй-қўшиқ ва шеърлар билан шифохона ҳовлисида байрам тадбирини ўтказиб, нафақат ўзларига, балки беморларга ҳам хуш кайфият улашдилар. Тадбир сўнггида иштирокчи болажонлар касаба уюшма қўмитасининг совғалари билан сийланган бўлса, шифохона ишчи-ходимларининг фарзандларига “Анҳор-Локомотив” боғидаги аттракционлардан бепул фойдаланишлари учун карталар улашилди.