ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ ЗАВОДЛАРИДА БОЛАЛАР КУНИГА АТАЛГАН ТАДБИРЛАР
02.06.2021

1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Тошкент механика заводи” АЖ корхона ёшлар етакчиси ташаббуси билан “Болалар кулгуси-оламни ёритар!” номли байрам тадбири ташкил этилди. Унга корхона ходимларининг танловларда иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган фарзандлари таклиф этилди. Улар ўзларини спорт йўналиши ва куй-қўшиқлари билан барчага хуш кайфият улашдилар. Корхонанинг иқтидорли ёшларидан 95-цех ходими Абдумалиев Улуғбек шогирдлари билан сехргарлик санъатини намойиш қилиб, болажонларни хушнуд килди.


 
Шунингдек, болажонлар иштирокида “Мусиқани топ” танлови ҳам ўтказилди. Унда болалар жонли мусиқа орқали қўшиқ номини топиб, биргаликда куйлаб, рақсга тушишди. Тадбир сўнгида болажонлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланиб, ширинликлар билан меҳмон қилиндилар.
Сўнгра улар корхона тарихий музейи бўйлаб саёхат қилиб, қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.


 
“Қуюв-механика заводи” ШК ҳам болажонлар учун “Болалар билан гўзалдир ҳаёт” номли болалар ижодиёти танловини ўтказди. Унда спорт, расм чизиш, санъат йўналишларида ғолиб бўлган 10 нафар иштирокчи болажонлар касаба уюшма қўмитасининг диплом, китоблар тўплами ва совғалар билан тақдирландилар.


 

273
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна