ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНЛАРИДА ЁЗ МАВСУМИ БОШЛАНДИ
18.06.2021

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида фарзандларимизнинг ёзги дам олиш мавсуми бошланди. 
Ундан аввал тармоқ раҳбарияти томонидан болажонларни таътил кунларнини мароқли дам олиб мириқиб хордиқ чиқаришлари учун керакли ва уларни соғликлари учун ўта муҳим бўлган шарт-шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Мавсум олди амалга оширилган ишларни кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров бошчилигидаги комиссия аъзолари барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида бўлиб, у ердаги муҳандислик-коммуникация тизимининг созлигидан бошлаб, ошхона ва озиқ-овқат, асбоб-анжомлар ҳамда хизмат кўрсатувчи авто ва алоқа техникалари билан таъминлашгача бўлган топшириқлар назорат қилинди. 
Бу йилги мавсумда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 7 минг нафар ўғил-қизни 3-5 навбатда 12 кундан дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган “Қибрай”, “Бурчи-мулло”, “Дўстлик”, “Янги авлод”, “Темирйўлчи”, “Коинот” ва “Аловиддин” оромгоҳлари ҳамда “Қўнғирот” профилакторияси бирин-кетин болажонларни ўз бағрига қабул қила бошлади.

Биринчи кунданоқ оромгоҳлар режасига кўра дам олиш, овқатланиш, маънавият-маърифат хоналари, билимларини ошириш, дунёқарашларини кенгайтириш мақсадида қизиқарли адабиётлар, газета ва журналларга бой кутубхона, қатъий санитария қоидалари ўрнатилган чўмилиш ҳавзаси ҳамда соғлом, бақувват бўлишлари учун турли спорт майдончалари болажонлар ихтиёрига топширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, оромгоҳга ташрифдан аввал у ерда фаолият кўрсатадиган барча ходимлар ва дам олувчи болажонларни COVID-19 инфекциясини аниқлаш бўйича бепул тестдан ўтказилдилар.
Жорий йилнинг 17 июнь куни Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Андижон темир йўл масофасига қарашли 1-навбат учун 134 нафар болажонларни қабул қилган “Аловиддин” оромгоҳига Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров, Фарғона вилояти Транспорт прокурори адлия маслахатчиси Илхом Акбаров, “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК бошлиғи Бахтиёр Милладжанов, “Андижон механика заводи” ШК директори Зайнобиддин Аюбжоновлар ташриф буюрдилар. 


Ташриф давомида болаларнинг дам олиш, овқатланиш бинолари, оромгоҳ кутубхонаси, тўгарак машғулотлари ўтказиш жараёнлари билан танишиб, болажонлар билан яратилган шароитлар юзасидан яқиндан сухбат қуриб, кун тартибидаги улар томонидан тайёрланган тадбирда иштирок этдилар.

 

Ана шундай бир-биридан қизиқарли ва мазмунли тадбирлар билан темирйўлчилар оромгоҳларида ёзги дам олиш мавсуми қизғин давом этмоқда.

 

405
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна