Жорий йилнинг 18 июнь санасида Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонасига қарашли “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади.
Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан узел темирйўлчиларнинг 238 нафар ўғил – қизлари Самарқанд темир йўл вокзалида карнай-сурнай садолари билан кутиб олиниб, замонавий ҳамда қулай бўлган автобусларда манзилга олиб келинди. Оромгоҳнинг кириш қисмида турган шифокорлар уларни санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда қабул қилиб, қулай ва шинам хоналарга жойлаштирдилар. Оромгоҳнинг хуш манзарали табиати, чучук сувлари, турли спорт ва ўйин майдончалари, сув ҳавзаси, кутубхона, ширин таомлари, шинам павильонлар биринчи кунданоқ болажонларга маъқул бўлди.
Уларни дам олишларини мароқли ва сермазмун ўтказиш мақсадида, оромгоҳга юқори малакали тарбиячи, етакчилар, сифатли ва соғлом таомлар тайёрлаш учун ошпазлар ҳамда болалар соғлигини доимий назорат қилиш учун шифокорлар жалб қилинди.