ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ УСТИДАН ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИЛДИ
22.06.2021

“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида тармоқ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ҳолати ва ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлари устидан жамоатчилик назоратини ташкил этилиши бўйича мониторинг ўтказилди.
Дастлаб Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги №02-03-21-сонли фармойиши билан “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторингни сифатли ўтказиш мақсадида тузилган мониторинг гуруҳи тузилди.

Гуруҳ раҳбари Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Ж.Валихонов, гуруҳ аъзолари “Тошкент”, “Бухоро”, “Термиз”, “Қўнғирот” ҳамда “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Касаба уюшма ҳудудий қўмиталарининг меҳнат муҳофазаси бош мутахассислари Ф.Қаюмов, М.Мамадиев, Р.Режапов, Б.Данияров ва И.Худаёровлар томонидан касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо ва Жамият тасарруфидаги корхона бошлиқлари, бош муҳандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари ва касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ҳолати ва ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлари устидан жамоатчилик назоратини ташкил этилиши бўйича мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган мониторингда “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо 9 та ва Жамият тасарруфидаги 3 та, жами 12 та корхона қамраб олинди ва ишлаб чиқилган саволнома бўйича корхона, ташкилот ва муассасаларнинг жамоа шартномаларида меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларини яхшилашга оид киритилган тадбирларга, уларга ажратилган маблағ ва маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишига, ишчи-ходимларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтиш ҳолатига, корхоналарда жамоат назоратини ташкил этилганлигига, меҳнат муҳофазаси вакилларини сайланганлиги ва уларнинг ўқитилганлигига, ходимларнинг махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлигига эътибор қаратилди.
Мониторинг ўтказган мутахассис томонидан ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда 17 банддан иборат мониторинг анкетаси ва 10 банддан иборат махсус кийим-бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари таъминотини ўрганиш анкетаси тўлдирилди. Шунингдек, меҳнат муҳофазаси муҳандислари ва бошланғич касаба уюшма қўмита раисларига тегишли тавсиялар берилди. Мониторинг якунида эса Касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бош муҳандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари, касаба уюшма қўмитаси раислари ва меҳнат муҳофазаси вакиллари иштирокида гуруҳларга бўлинган ҳолда “Корхонада иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби”, “Корхонада уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назоратини ўтказиш тартиби”, “Корхонада оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган ва оқибати енгил бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлганда сизнинг ҳаракатларингиз” мавзуларида семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу мавзуларда фаол қатнашган гуруҳ аъзолари Касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

528
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна