ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БАХТЛИ ЁЗ ЙЎЛИДА...
23.06.2021

Ёз – болалар учун ажойиб ва узоқ кутилган фасл. Айнан шу даврда улар кўп вақтларини очиқ ҳавода - оромгоҳларда ўтказишни маъқул кўрадилар. Чунки у ерда болажонларни ҳар бир кунлари мазмунли ва қизиқарли ўтади. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қибрай”, ”Янги авлод” ва “Бурчи-мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳларига 1-мавсумда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ходимлари ташриф буюришди. Улар болажонларни зукколиклари ва билимларини намойиш қилишлари учун викторина ўтқаздилар. Викторина шартларига кўра болажонлар адабиёт, шеъриятга доир қизиқарли саволларга жавоб беришлари билан бирга тез айтиш ва ўзбек халқ мақолларидан наъмуналар келтиришлари керак. Ана шундай талаблар асосида болажонлар ўзларини билимларини намоён қилдилар ва Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан китобларга эга бўлдилар.

342
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна