Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Қарши минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида ишлайдиган ишчи-ходимларга саёҳат уюштирилди.
Унда 72 нафар темирйўлчилар 26-27 июнь кунлари Республикамиз ҳудудлари бўйлаб ички туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан кўҳна ва навқирон Хоразм юртининг Хива шаҳридаги қадимий ёдгорликларини томоша қилиб, тарихий қадамжоларини зиёрат қилишди.
Саёҳатининг биринчи кунида Урганчдан 25 км узоқликда жойлашган узоқ йиллик тарихга эга Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” музейида бўлиб, Арк саройи, “Оқшайхбобо” тепалиги, ўрта асрларга оид 213 та 1000 йиллик устунларга эга жоме масжиди, “Тош ховли” саройлари, 57 метрлик “Исломхўжа” минораси ҳамда “Пахлавон Махмуд” мажмуасини зиёрат қилишди.
Саёҳат давомида Хоразм миллий куй-қўшиқларига мириқиб рақсга тушиб маданий хордиқ чиқардилар.