ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ
06.07.2021

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси рахбариятининг 2021 йил 7 майдаги БМ-03/536-сонли ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт курувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия кўмитасининг 2021 йил 7 майдаги 2-24 “с”-сонли карорига асосан “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилди.


Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини намунали тарзда йўлга қўйишда юқори кўрсаткичларга эришаётган, ўз олдига қўйилган вазифаларнинг барча йўналишлари бўйича турли лойихаларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётган тузилмаларни рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий жараёндаги фаоллигини ошириш, касаба уюшма ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат мухитини яратиш мақсадида ташкил этилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови якуний натижаларга кўра энг юқори кўрсаткичлар билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Марказий касалхонаси касаба уюшма қўмитаси 1-ўринга сазовор бўлди. 2-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депоси Касаба уюшма қўмитасига насиб этди. Тошкент темир йўл масофаси Касаба уюшма қўмитаси 3-ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиблар “Тошкент минтакавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий кўмитасининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

274
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна