Муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Ёшларга оид давлат сиёсати” асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси амалда намоён бўлмоқда.“Ўзбекистон” локомотив депосида ҳозирги кунга келиб 2500 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилаётган бўлса, шундан 700 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон” локомотив депоси раҳбариятининг ёшларга қаратаётган эътиборини30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон” локомотив депосида бўлиб ўтган байрам тадбири мисолида кўришимиз мумкин. Тадбир аввалида “Ўзбекистон” локомотив депоси бошлиғи Ф. Махаматов ёш ходимларга байрам табригини йўллади. Шундан сўнг Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Худудий қўмитаси раиси ўринбосари О. Тўхтаматов ҳозирги кунда юртимиз ёшларига қаратилаётган эътибор ва уларга яратилаётган шароитлар тўғрисида сўзлади.Тадбир доирасида корхонада самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир қатор ёш мутахассислар “Ўзбекистон” локомотив депоси раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофоти ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.
Шундан сўнг тадбир меҳмони Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика сатира театри бадиий раҳбари Хайрулла Сагдиев сўзга чиқиб, ёшларни байрам билан табриклади. Тадбирнинг бадиий қисмида ёш эстрада хонандалари ва“Шўрданак” хажвий гуруҳи ўзларини концерт дастурлари билан иштирок этдилар.