Ёз мавсумини мароқли ўтказаётган соҳа фарзандларини спортга жалб этиш мақсадида “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби томонидан турли мусобақалар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги спорт тадбири “Бурчи-мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳида, болалар ўртасида кегли, арқон тортиш, дартс ҳамда кольцеброс спорт турлари бўйича ўтказилди. Унда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган қиз ва ўғил болалар қатнашдилар ҳамда умумий ҳисобга кўра 60 нафардан ортиқ болалар ғолиблик учун куч синашди.
“Янги авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам клуб мураббийлари болалар ўртасида кегли, арқон тортиш, дартс ҳамда кольцеброс спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказдилар. Унда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 40 нафарга яқин ўғил-қизлар қатнашдилар.
Шунингдек, Андижон вилоятидаги “Аловуддин” оромгоҳида дам олаётган болажонлар учун ҳам болалар ўртасида кегли, арқон тортиш, дартс ҳамда кольцеброс спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
“Қибрай” оромгоҳида “Қувноқ стартлар” спорт ўйинлари ўтказилди.
Мазкур мусобақалар ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук ва юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялаш каби мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубининг Самарқанд филиали томонидан “Дўстлик” болалар оромгоҳида спортнинг дартс, шашка, 100 метрга югуриш тури бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мамлакатимизнинг шимолий ҳудуди бўлган Қорақалпоғистон Республикасида ҳам клубнинг “Қўнғирот” филиали томонидан Қўнғирот санаторий-профилакторийсида дам олаётган болажонлар учун спорт тадбирлари ташкил этилди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.