ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ РАИСИ ҚУТЛИМУРАТ САБИРОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ
19.07.2021

Қадрли темирйўлчилар, ҳамкасблар!

Муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни чин қалбимдан самимий табриклайман.
Ушбу муқаддас айёмда сизларга, оила-аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилайман.
Барча эзгу ниятларимиз ижобат бўлишини, турли бало-қазолардан йироқ бўлишни, бирдамлик, дўстлик ва аҳилликда олдимизга қўйган мақсадларга эришишни тилаб қоламан.
Хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу-барака ҳеч қачон аримасин!

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон темирйўлчилари ва 
транспорт қурувчилари
касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қутлимурат Сабиров


255
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна