Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризимни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёхлик обьектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!“ шиори остида ички туризмни ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таьминлаш мақсадида Андижон мехника заводи шўьба корхонаси ва касаба уюшма қўмитаси корхонада меҳнат қилаётган, жамоат ишларида фаол, ўз ишининг устаси, интилувчан ва тажрибали 12 нафар ёшлар учун саёхат уюштирилди. Улар аввал Хива шаҳрининг диққатга сазовор, тарихий обидаларида бўлиб, сўнгра пойтахт Тошкент шаҳрига йўл олишди. У ердаги Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб ноёб экспонатлар билан танишишди. Шунингдек “Ёшлар куни” га бағишланган “Темирйўлчи Ёшлар форуми” да иштирок этиб олам-олам таассуротлар билан қайтишди
.