ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“МАРКАЗИЙ ВА ЖАНУБИЙ ОСИЁ: МИНТАҚАВИЙ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИК. ТАҲДИДЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР” ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР
23.07.2021

2021 йил 22 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида касаба уюшма фаолларининг ““Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари олдида турган вазифалар” номли  кенгайтирилган онлайн Давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро конференцияда сўзлаган “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон кележакни бунёд этишда мустахкам замин яратиш” мавзусидаги нутқидан келиб чиқадиган касаба уюшмалари олдида турган вазифалар хусусида сўз борди. Видеоселектор тарзида ташкил этилган онлайн Давра суҳбатида Марказий студияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг аъзоси, академик Акмал Саидов, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ректори, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик Қаландар Абдураҳманов, шунингдек, касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилари, бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашлари раислари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда Федерация тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари, ҳудудий студиялардан – Самарқанд Давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор, Сенатор Рустам Халмурадов, “Нуроний” жамғармасининг Наманган вилояти бўлими раиси, Сенатор Икромхон Нажмиддинов, Термиз Давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Авазжон Мараҳимов, Федерациянинг Қорақалпоғистон ва вилоятлар кенгашлари раислари, уларнинг ўринбосарлари, бўлим мудирлари, масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмасининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари, туман (шаҳар) кенгашлари ва йирик бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари, касаба уюшма фаоллари ва Федерация тасарруфидаги санаторийлар директорлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатининг тўлиқ тавсилотларини https://kasaba.uz/markazij-va-zhanubij-osiyo-mintaqavij-uzaro-bogliqlik-tahdidlar-va-imkoniyatlar-sharoitida-uzbekiston-kasaba-uyushmalari-oldida-turgan-vazifalar/ орқали ўқишингиз мумкин.

274
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна