ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ БОЛАЖОНЛАРНИНГ ЭНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ
16.07.2021

Бугун юртимизда каронавирус пандемияси бўлишига қарамасдан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги “Янги авлод” болалар дам олиш оромгоҳи темирйўлчиларнинг фарзандлари билан гавжум. У ердаги яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар сабабли болажонлар мириқиб хордиқ чиқармоқдалар.

 

Ҳозирги кунга келиб, оромгоҳ 1-мавсумда 197 нафар, 2-мавсумда 199 нафар, 3-мавсумда 200 нафар темирйўлчилар фарзандларини ўз бағрига олди. Оромгоҳга марказий касаба уюшма кутубхонаси ходимлари, ”Локомотив” МЖСК мураббийлари, темирйўлчилар маданият саройининг болалар бадиий хаваскорлик жамоаси ташриф буюриб, дам олувчиларни вақтиларини чоғ ўтказишларига ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар.



У ерда ўтказилётган мухтарам Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусга кўра “5 ташаббус биз билан!” шиори остидаги барча маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, тўгараклар фаолияти болажонларнинг маънавиятини ошишига, дунёқарашининг юксалишига, ёзги дам олиш даврининг мароқли ўтишига замин бўлмоқда. 

Бундан ташқари “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида “Нептун куни”, “Шарқ бозори”, “Жасур болалар”, “Ёш китобхон”, “Ўз қўлларимиз билан”, “Art Galery”, “Комик футбол”, “Қувноқ стартлар”, “Ёзги спортакиада ўйинлари” да болажонлар бажонудил қатнашмоқдалар. Фаол иштирокчилар эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб келмоқдар. Барча тадбирлар карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда малакали тарбиячи ва етакчилар томонидан ташкиллаштирилмоқда.

381
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна