ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҚЎҚОН МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ УНИТАР КОРХОНАСИДА КАСБ БАЙРАМИ
29.07.2021

Мамалакатимизда ҳар қандай касб ўз қадр - қийматига эга. Президентимиз томонидан 2017 йил 2 августда “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида” ги чиқарган фармонга бу йил 4 йил бўлди. Ушбу сана муносабати билан жорий йил 29 июль куни Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ва касаба уюшма Худудий ва бошланғич қўмиталар томонидан сохада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, кўплаб шогирдлар етиштирган темирйўлчилар тақдирландилар.
Аввал, Қўқон минтақавий темир йўл узели мажлислар залида карантин қоидаларига риоя этилган ҳолатда кичик байрам тадбири ўтказилди. Унда темирйўлчилар касб байрами муносабати билан сохадаги самарали меҳнатлари, ишдаги ютуқлари ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган 30 нафар ишчи-ходимлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти номидан “фахрий ёрлиқ”, Ўзбекистон Республикасида жорий этилган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробарида пул мукофоти ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.


Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 23 июлдаги ““Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 2-51 ”с” сонли Ижроия қўмита Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, касаба уюшмалари ривожланишига ўз хиссасини қўшган, касаба уюшма ташкилотларидан пенсияга чиққан фахрийларнинг хонадонларига касаба уюшма Худудий қўмитаси раиси бошчилигида ташриф буюрилиб, уларга Республика Кенгаши раиси Қ.Сабировнинг табрикномалари ва пул мукофотлари топширилди.


Бундан ташқари Қўқон МТУ касаба уюшма Худудий қўмитаси ва Худудий қўмита таркибидаги бошланғич ташкилотлар томонидан 68 нафар аъзоларга ишдаги ютуқлари ва узоқ йиллик меҳнатлари учун эсдалик совғалари топширилди.


 

307
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна