2021 йилнинг 30 июль куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида соҳа ходимларининг касб байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров, бошқарма бошлиқлари ҳамда бир гуруҳ темирйўлчилар, мукофот соҳиблари иштирок этди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграгач, Х.Хасилов сўзга чиқиб барча темирйўлчиларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда темирйўлчилар касб байрами билан муборакбод этди. Эътиборлиси жорий йилги байрам тадбири ўтган йилларга қараганда бироз бошқачароқ ўтди. Яъни бутун дунёда, шунингдек, юртимизда ҳам Covid-19 пандемияси юртдошларимизга хавф солиб турган ушбу кунларда байрам тадбири карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ташкил этилиб, zoom дастури орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма биносида фаолият кўрсатадиган мукофот соҳиблари иштирок этган бўлса, ҳудудлардаги корхоналарда мукофот олган темирйўлчилар ўзи ишлаб турган корхонасида раҳбари томонидан “Фахрий темирйўлчи” белгиси тантанали тарзда топширилди. Ҳар бир темирйўлчига берилган мукфот онлайн тарзда кузатиб борилди.
Шундан сўнг бошқарма биносида фаолият кўрсатаётган мукофот соҳибларига Х.Хасилов “Фахрий темирйўлчи” белгисини тантанали тарзда топширди. Ҳудудлардаги корхоналарда фаолият кўрсатаётган мукофот соҳибларига ўзи ишлаб турган корхона раҳбарияти томонидан “Фахрий темирйўлчи” белгиси топширилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2 нафар ходими "Қазақстан темир жўли” Миллий компанияси томонидан “Туркистон – Сибир” темир йўлининг 90 йиллиги муносабати билан мукофотлар ҳам ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.
Тадбирда мукофот соҳиблари сўзга чиқиб, эътибор ва эътироф учун катта ташаккур билдиришди, бу мукофот уларга янада ғайрат ва шижоат билан ишлашга кўмак беришини айтиб ўтишди.