ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

583 НАФАР БУХОРОЛИК ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИЛАР
02.08.2021

“Темийўлчилар куни” байрами муносабати билан Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонасига қарашли корхона ва ташкилотларида узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб жонбозлик кўрсатиб келаётган жами 583 нафар темирйўлчилар, нафақадаги устозлар ҳамда касаба уюшма фаоллари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, иш берувчи, касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси раҳбарияти ва мутассадди ходимлари томонидан табрикнома, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.
Хусусан, Учқудуқ темир йўл масофаси корхонасининг 1 нафар йўл таъмирловчиси Республика Кенгаши раисининг табрикномаси ва 1млн сўм пул мукофоти билан, 2 нафар ишчи-ходим Ҳудудий қўмита томонидан қимматбахо совға билан, 79 нафар соха эгалари касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Янгиобод кўп тармоқли наслчилик чорва комплексида ҳам кўп йиллик самарали меҳнатлари, ижтимоий-сиёсий хаётдаги фаол иштироки, соҳада узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб жонбозлик кўрсатган темирйўлчилар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг “Фахрий ёрлиғи” ва Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси раҳбариятининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирландилар. Шунингдек Ҳудудий қўмита томонидан 1 нафар ходимга қимматбаҳо совға, касаба уюшмаси томонидан 10 нафар темирйўлчиларга пул мукофоти берилди.


394
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна