ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР БАЙРАМИДАН ЛАВХАЛАР
03.08.2021

Темирйўлчилар касб байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошкарув раиси Х.Н. Хасиловнинг 2021 йил 16 июлдаги 737-Н ва 738-Н сонли буйруқлари асосида “Тошкент механика заводи” АЖ нинг 3 нафар, “Қуюв-механика заводи” ШК нинг 4 нафар ишчи-ходимларига қимматбахо совғалар, “Тошкент механика заводи” АЖ нинг 5 нафар, “Қуюв-механика заводи” ШК нинг 4 нафар ишчиларига “Фахрий ёрлиқ” ва базавий ҳисоблашнинг тўрт микдорида пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тақдим этилган табрикнома ҳамда пул ўз эгаларига етказилди.




Бундан ташқари, “Қуюв-механика заводи” ШК касаба уюшма қўмитасининг 13-сонли раёсат қарорига асосан 69 нафар ишчи-ходимларга “Фахрий ёрлиқ” ва 400 минг сўмдан пул мукофотлари тантанали топширилди.



 

“Эйвалекмахсустемирбетон” УК касаба уюшма қўмитаси ҳамда корхона томонидан  30 нафар темирйўлчиларга, касаба уюшма қўмитасидан 5 нафар ишчи-ходимлар корхона томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбахо эсдалик совғалари билан мукофатландилар. Иш жараёнида ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги корхонадаги узоқ йиллик самарали меҳнатлари билан ҳурмат қозонган 2 нафар ишчига Республик Кенгаш томонидан ажратилган 1 миллион сўм ва байрам табрикномаси топширилди. Бундан ташқари “Аёллар дафтари” га рўйихатга олинган, боқувчисини йўқотган 3 нафар аёлларга озиқ-овқат тўпламлари касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидан манзиллий уйларига етказиб берилди.

Термиз минтақавий темир йўл узели рахбарияти ва касаба уюшма худудий қўмитасида ҳам  касб байрами муносабати билан бир гурух темирйўлчилар қимматбахо совға ва пул мукофоти билан рағбатлантирилдилар. Шунингдек жамоат ва касаба уюшмаси ишларидаги фаолликларини инобатга олиб 6 нафар ишчи-ходимларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров томонидан йўлланган табрикнома ва 1 млн. сўмдан пул берилди.

362
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна