Спорт - соғлик гарови. Инсон саломатлигиги бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири бўлиб, дунё олимлари ва шифокорлари соғликни тиклашда кўпроқ спортга эътибор қаратиш кераклигини бот-бот такрорлаб келмоқдалар. Шу сабабли кўпгина корхона ташкилотларда спорт машғулотлари ва мусобақалари ташкил қилиниб, унга кўп сонли ишчи-ходимлар жалб қилинмоқда. Худди шундай мақсад билан “Темирйўлчилар куни” байрами арафасида Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси Муродилло Жумаев бошчилигида Самарқанд шаҳридаги “Дельфин” сув ҳавзасида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда сузиш бўйича мусобақа ташкил қилинди.
Унда 2 та гуруҳ тузилиб, узел тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассаларнинг 35 ёшдан кичик ва 35 ёшдан юқори бўлган эркак ишчи-ходимлари қатнашиб, улар 50 метрга сузиш бўйича ғолиблик учун курашдилар. Ёзнинг жазираммасида иштирокчилар учун ёқимли бўлиб ўтган сузиш мусобақаси якунига кўра 35 ёшдан кичик бўлган қуйидаги темирйўлчилар биринчилиги аниқланди. Улар 1-ўринни қўлга киритган Учқудуқ темир йўл масофаси ишчиси Ш. Хўжаев, 2-ўринни эгаллаган Самарқанд вагонларни техник кўрикдан ўтказиш маскани вагон кўрувчиси Д. Нематов ва 3-ўринга сазовор бўлган 17-сон йўл машиналар станцияси йўл таъмирловчиси А.Хасановлардир.
35 ёшдан юқори бўлган темирйўлчилар ўртасида эса 1-ўрин Тинчлик Локомотив депоси чилангари М.Хамраев, 2-ўрин Самарқанд электр билан таъминлаш масофаси электромонтёри З.Эштемиров, 3-ўринни Бухоро тармоқ санитар эпидимилогик станцияси врачи Ғ.Шариповларга насиб этди.
Барча мусобақа совриндорлари, фаоллари ва ташкилотчилари Бухоро МТУ УК касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.